Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Маданият

Ўзбекистон ва БАА маданий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Дилафруз Ниязова · 05.11.2025 · 12:35 · 522 views
Ўзбекистон ва БАА маданий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва БАА маданий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Самарқандда Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова Бирлашган Араб Амирликлари Маданият ва ёшлар вазири шайх Салом бин Холид Ол-Қосимий билан учрашди.

Томонлар ЮНEСКО доирасидаги ҳамкорлик ва маданий шерикликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Қўшма ташаббуслар, жумладан, Ўзбекистоннинг Абу-Даби Лувридаги Ал Бурда мукофоти тақдирлаш маросимида иштирок этиши, Абу-Даби Лувр билан ҳамкорликда кўргазма намойишини уюштириш, шунингдек, санъат, ҳунармандчилик, замонавий санъат ва креатив иқтисодиёт соҳасидаги лойиҳалар: бадиий қароргоҳлар, маҳорат дарслари, таълим дастурлари, музейлар ва рақамли меросни бошқариш бўйича тажриба алмашиш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликларининг маданий мулоқотни мустаҳкамлаш, мерос, санъат ва креатив иқтисодиёт соҳаларида қўшма ташаббусларни тараққий эттиришга содиқлигини тасдиқлади.