Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Австрия ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди

UzDaily · 02.06.2026 · 13:15 · 194 views
Ўзбекистон ва Австрия ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Австрия ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Австрия парламентида Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг Федерал кенгаш раиси Маркус Штоттер ва Миллий кенгаш раиси Вальтер Розенкранц билан учрашувлари бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашди, шунингдек, ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилди.

Учрашувлар чоғида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга, жумладан, жамиятни демократлаштириш ва давлат бошқаруви тизимини модернизация қилиш жараёнларига алоҳида эътибор қаратилди.