Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва АҚШ тоғ-кон саноати ва энергетика соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлашни муҳокама қилди

Дилафруз Ниязова · 29.08.2025 · 22:30 · 324 views
Ўзбекистон ва АҚШ тоғ-кон саноати ва энергетика соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлашни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва АҚШ тоғ-кон саноати ва энергетика соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлашни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 29 август куни Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигида АҚШ Президентининг Глобал ҳамкорлик бўйича махсус вакили бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув ташкил қилинди.

Тадбирда Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б. Исламов, Энергетика вазири Ж. Мирзамаҳмудов, АҚШ Президентининг Глобал ҳамкорлик бўйича махсус вакили Паоло Замполли, АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Жонатан Хеник иштирок этишди.

Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, минерал ресурслар, саноат, электротехника ва бошқа устувор йўналишлардаги лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.