7
Иқтисод

Ўзбекистон ва АҚШ инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва АҚШ инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва АҚШ инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди / Фото: Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ва АҚШ савдо-иқтисодий ҳамда инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, ўзаро савдо ҳажмини ошириш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.

27 ноябрь куни инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник билан учрашди.

Томонлар иқтисодиётнинг устувор тармоқларида қўшма инвестиция лойиҳаларини илгари суриш бўйича фикр алмашди. АҚШнинг етакчи компаниялари билан амалий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув иштирокчилари янги истиқболли ташаббусларни амалга ошириш ва икки томонлама иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш масалаларини ҳам муҳокама қилди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.