Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Airbus учувчиларни биргаликда тайёрлашга келишиб олдилар

Дилафруз Ниязова · 28.07.2025 · 21:10 · 350 views
Ўзбекистон ва Airbus учувчиларни биргаликда тайёрлашга келишиб олдилар
Ўзбекистон ва Airbus учувчиларни биргаликда тайёрлашга келишиб олдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 28 июль куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва «Airbus» компаниясининг Европа бўйича президенти Ёхан Пелисси ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Томонлар Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан, Ўзбекистон ҳаво кемалари паркини модернизация қилиш ва кенгайтириш орқали туристик оқимни ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Тошкент давлат транспорт университети ҳамда «Airbus» компанияси ўртасида учувчиларни тайёрлашга оид махсус дастур ишлаб чиқилиши бўйича келишувга эришилди.