Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Hyundai Rotem компанияси билан электропоездлар етказиб бериш масаласини муҳокама қилди

Дилафруз Ниязова · 02.07.2025 · 16:25 · 278 views
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Hyundai Rotem компанияси билан электропоездлар етказиб бериш масаласини муҳокама қилди
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Hyundai Rotem компанияси билан электропоездлар етказиб бериш масаласини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йил 1 июль куни Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Жанубий Кореянинг “Hyundai Rotem” компанияси вице-президентлари Кваг Чол Хун ва Ли Вонсанг бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.

Учрашувда “Hyundai Rotem” компаниясидан харид қилинаётган юқори тезликда ҳаракатланувчи 6 та электропоездни ишлаб чиқариш жараёнларининг бугунги ҳолати ва етказиб бериш муддатлари бўйича ахборот берилди.

Шунингдек, томонлар “Hyundai Rotem” компанияси билан ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама этишди.