Ўзбекистон

Ўзбекистон ТИВ раҳбари расмий ташриф билан Грузияга боради

Ўзбекистон ТИВ раҳбари расмий ташриф билан Грузияга боради
Ўзбекистон ТИВ раҳбари расмий ташриф билан Грузияга боради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация 8–9 июль кунлари расмий ташриф билан Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрига боради.

Ташриф дастури доирасида Грузия раҳбарияти билан икки томонлама музокаралар ўтказилиши, жумладан, парламент раиси, ташқи ишлар вазири ва қатор бошқа давлат ҳамда жамоатчилик институтлари вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.