Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕИнинг Комиссари билан музокаралар ўтказди

UzDaily · 05.10.2016 · 10:48 · 354 views
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕИнинг Комиссари билан музокаралар ўтказди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕИнинг Комиссари билан музокаралар ўтказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 4-октябрь куни Брюссел шаҳрида ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа Иттифоқининг халқаро ҳамкорлик ва тараққиёт масалалари бўйича Комиссари Невен Мимитса билан учрашди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ЙИ ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари уларни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш нуқтайи назаридан муҳокама қилинди.

Учрашувда “Марказий Осиё – Евроиттифоқ” шаклидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

UzDaily · 👁 354 views · 05.10.2016 · 10:48