Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 26 ноябрь куни БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Каха Имнадзе билан учрашди.
Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Каха Имнадзе, шунингдек, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказига ҳам раҳбарлик қилади.
Учрашув давомида томонлар минтақада тинчлик, барқарорлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, шунингдек, минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришда превентив дипломатиянинг ўрнини муҳокама қилдилар.
Бахтиёр Саидов БМТ ва унинг тузилмалари билан конструктив мулоқотни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади.
Шунингдек, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳамда Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.