Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Спорт

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогида икки олтин олди

Дилафруз Ниязова · 29.08.2026 · 12:20 · 25 views
Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогида икки олтин олди
Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогида икки олтин олди / Фото: Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Таиланднинг Бангкок шаҳрида старт олган велотрек бўйича Осиё кубоги босқичининг биринчи кунида икки медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.

Мусобақада Сергей Ростовцев ва Самира Исмоилова ғолибликни қўлга киритди. Сергей Ростовцев «скрэтч» йўналишида олтин медалга сазовор бўлди.

Ўзбекистон терма жамоасига яна бир олтин медални индивидуал таъқиб пойгасида ғолиб бўлган Самира Исмоилова тақдим этди.

Шу тариқа, мусобақанинг биринчи куни якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси икки олтин медални қўлга киритди.