Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Ўзбекистон таэквондочилари ОЧда 11 медал олди

Дилафруз Ниязова · 24.05.2026 · 20:45 · 248 views
Ўзбекистон таэквондочилари ОЧда 11 медал олди
Ўзбекистон таэквондочилари ОЧда 11 медал олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида бўлиб ўтган WT Осиё чемпионатини 11 та медаль билан якунлади.

Мусобақанинг сўнгги кунида ўзбекистонлик спортчилар яна учта кумуш медални қўлга киритди. 68 килограммгача вазн тоифасида Диёрбек Тўхлибоэв, 80 килограммгача вазнда Жасур Жайсунов ва 57 килограммгача бўлган вазнда Мадина Мирабзалова финалга қадар етиб борди. Бироқ ҳал қилувчи жангларда рақибларига имкониятни бой бериб, кумуш медаль соҳибига айланди.

Қитъа чемпионати якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медални қўлга киритди. Шу тариқа жамоа турнирдаги энг яхши натижалардан бирини қайд этди.