Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон-Россия вазирликлараро маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтди

UzDaily · 06.02.2017 · 17:38 · 316 views
Ўзбекистон-Россия вазирликлараро маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтди
Ўзбекистон-Россия вазирликлараро маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Россия вазирликлараро маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Музокараларда Россия томонидан Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот ва матбуот департаменти директори ўринбосари Александр Бикантов бошчилигидаги делегация иштирок этди.

Маслаҳатлашувлар чоғида ташқи сиёсатнинг матбуотдаги ўрни ва ОАВ билан ишлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди, мазкур соҳадаги ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.

UzDaily · 👁 316 views · 06.02.2017 · 17:38