Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритилди

Дилафруз Ниязова · 20.12.2025 · 16:26 · 338 views
Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритилди
Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сенатнинг 12-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Олий Мажлис Сенатининг мазкур масала юзасидан қабул қилинган қарорига мувофиқ  Маликахон Каландарова судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, шундан беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – судлов ҳайъати раиси этиб сайланди.

Шунингдек, Аброрхон Акрамов, Джахангир Джураев, Носир Зайнабидинов, Мансурбек Курбанов, Жамоладдин Курязов, Уктам Мамадиев, Шуҳрат Муллажанов, Умида Нишонова ва Одилжон Турдиев ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига сайланди.

 Бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан О.Исмаилов Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимидан, Т.Мирзаев, М. Эшимбетов, Б. Эргашев, шунингдек, ўз аризасига биноан А.Бекманов Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.