Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Венгрияга ҳамдардлик билдирди

Беҳзод Ҳожиматов · 24.01.2017 · 10:44 · 344 views
Ўзбекистон Президенти Венгрияга ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Президенти Венгрияга ҳамдардлик билдирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрия Президенти Янош Адерга Италия шимолидаги Верона провинциясида Венгрия фуқароларини олиб кетаётган автобуснинг йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлганлиги муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳат олганларга самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўради.