7
Иқтисод

Ўзбекистон Masdar ва AMEA Power компаниялари билан лойиҳаларни кенгайтириш бўйича келишувга эришди

Ўзбекистон Masdar ва AMEA Power компаниялари билан лойиҳаларни кенгайтириш бўйича келишувга эришди
Ўзбекистон Masdar ва AMEA Power компаниялари билан лойиҳаларни кенгайтириш бўйича келишувга эришди / Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Ёқилғи-энергетика тармоғидаги инвесторлар кенгашининг биринчи йиғилиши доирасида Бирлашган Араб Амирликларининг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди.

Учрашувда “Masdar” бош ижрочи директори Муҳаммад Жамил Ал-Рамаҳий ва “AMEA Power” раиси Ҳусайн Ал Новайс иштирок этди.

Мулоқот чоғида Aмирликлар билан стратегик шериклик жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Йил бошидан буён ўзаро савдо ҳажми 40 фоизга ўсди. Йирик инвестиция лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Суҳбат якунида “яшил” энергетика, замонавий инфратузилмалар, тармоқлар ва саноат кооперацияси, туризм ва хизмат кўрсатиш каби йўналишлардаги лойиҳаларни жадаллаштириш ҳамда кенгайтиришга келишиб олинди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.