Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Ўзбекистон Жанубий Кореяга ютказиб қўйди

Беҳзод Ҳожиматов · 15.11.2016 · 18:45 · 492 views
Ўзбекистон Жанубий Кореяга ютказиб қўйди
Ўзбекистон Жанубий Кореяга ютказиб қўйди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2018-йилги Жаҳон чемпионати саралаш мусобақаси доирасида Жанубий Корея терма жамоасига ютказиб қўйди.

Сеул шаҳрида ўтган мазкур ўйин 2:1 ҳисобида майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди.

Учрашувнинг 25-дақиқасида Марат Бикмаев ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда кучли ўйин намойиш этган кореяликлар Нам Тай Хи ва Ку Жа Чолнинг голлари эвазига ғалабани илиб кетишди.

Ҳозирда 5 та ўйинда 9 та очко тўплаган терма жамоамиз “А” гуруҳида 3-ўринни банд этиб турибди.