Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Ўзбекистон – Иордания 1:0

Беҳзод Ҳожиматов · 11.11.2016 · 10:44 · 541 views
Ўзбекистон – Иордания 1:0
Ўзбекистон – Иордания 1:0
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи доирасидаги Жанубий Кореяга қарши ўйинга тайёргарлик жараёни доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2016-йилнинг 10-ноябрь куни Иорданияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

“Пахтакор” марказий стадонида бўлиб ўтган ушбу ўйинда Ўзбекистон Игорь Сергеевнинг биринчи бўлим ниҳоясидаги голи эвазига кичик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи доирасида Жанубий Кореяга қарши 2016-йилнинг 15-ноябрь куни майдонга тушади.