Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон Индонезияга қуритилган мевалар экспортини кенгайтирмоқда

UzDaily таҳририяти · 02.07.2026 · 16:30 · 25 views
Ўзбекистон Индонезияга қуритилган мевалар экспортини кенгайтирмоқда

Ўзбекистон Индонезияга қуритилган мевалар экспортини кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Индонезия Республикаси Халқ маслаҳат кенгаши Раиси Аҳмад Музани бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Агзамхўжаев ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси маслаҳатчиси Алишер Шайхов иштирок этдилар.

Музокараларда икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, логистика ва инвестиция соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни фаоллаштириш, мунтазам бизнес-миссиялар ва B2B учрашувларини ташкил этиш, экспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш ҳамда хусусий сектор ўртасида амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳим экани таъкидланди.

Учрашувнинг амалий натижаси сифатида Ўзбекистон ва Индонезия компаниялари ўртасида қуритилган меваларни харид қилиш тўғрисида меморандум имзоланди. Мазкур келишув маҳаллий экспортчилар учун Индонезия бозорида янги имкониятларни очиши кутилмоқда.

Учрашув якунида томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларни янада фаоллаштиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.