Ўзбекистон илк бор БМТ адлия комиссияси аъзоси бўлди

Ўзбекистон илк бор БМТ адлия комиссияси аъзоси бўлди

Ўзбекистон илк бор БМТ адлия комиссияси аъзоси бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Вена шаҳрида БМТнинг Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича комиссиясининг 35-сессияси бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 175 мамлакатидан 1,5 мингдан ортиқ юқори лавозимли вакиллар ва экспертлар иштирок этди.

Жорий йилда Ўзбекистон илк бор мазкур нуфузли тузилманинг аъзосига айланди.

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева сессияда миллий маъруза билан иштирок этиб, мамлакатда одил судлов, аёллар ва болаларни ҳимоя қилиш, жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда ёшларни қўллаб-қувватлаш соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

У ўз чиқишида кибержиноятчилик, коррупция ва оилавий зўравонлик давлат чегараларини тан олмаслигини таъкидлади. Шунингдек, мазкур таҳдидларга қарши самарали курашиш фақат халқаро мулоқот, тажриба алмашиш ва мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик орқали мумкинлигини қайд этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг