Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон Фарматсевтика саноати агентлиги Хитой компаниялари билан музокаралар ўтказди

UzDaily · 04.09.2025 · 19:00 · 342 views
Ўзбекистон Фарматсевтика саноати агентлиги Хитой компаниялари билан музокаралар ўтказди

Ўзбекистон Фарматсевтика саноати агентлиги Хитой компаниялари билан музокаралар ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги делегацияси Triumph - Junheng Co., Ltd компаниясига ташриф буюриб, ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишди.

Хитой компанияси Марказий Осиё бозорига қизиқиш билдириб, томонлар икки томонлама манфаатли инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш мавзусида музокара ўтказди.

Hainan Huaruida Investment Development Co., Ltd. компанияси раҳбарияти билан учрашувда, Ўзбекистоннинг фармацевтика соҳасидаги имкониятлари, фармацевтика эркин иқтисодий зоналардаги яратилган шароитлар ва маҳаллий ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга қаратилган ечимлар билан таништирилди.

Сентябрь ойида ҳамкорлар томонидан Ўзбекистонга Хитойлик тадбиркорларни ташрифини амалга оширишга келишиб олинди.

UzDaily · 👁 342 views · 04.09.2025 · 19:00