Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон етти ойда 25,2 минг тонна гилосни 51 миллион долларлик ҳажмда экспорт қилди

UzDaily · 20.08.2025 · 12:45 · 333 views
Ўзбекистон етти ойда 25,2 минг тонна гилосни 51 миллион долларлик ҳажмда экспорт қилди

Ўзбекистон етти ойда 25,2 минг тонна гилосни 51 миллион долларлик ҳажмда экспорт қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг январь–июль ойлари мобайнида Ўзбекистон жами 51 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 25,2 минг тонна гилосни 17 та давлатга экспорт қилди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, асосий экспорт йўналишлари Россия (18,2 минг тонна), Қозоғистон (3,6 минг тонна) ва Қирғиз Республикаси (2,7 минг тонна) бўлди.

Шунингдек, Беларусь (232 тонна), Ироқ (127 тонна), БАА (126 тонна), Латвия (34 тонна) ҳамда бошқа давлатларга (93 тонна) ҳам гилос етказиб берилди.

UzDaily · 👁 333 views · 20.08.2025 · 12:45