Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Адлия вазирлиги ижтимоий тармоқларда брендлардан ноқонуний фойдаланиш ҳақида огоҳлантирди

Дилафруз Ниязова · 07.11.2025 · 21:56 · 299 views
Ўзбекистон Адлия вазирлиги ижтимоий тармоқларда брендлардан ноқонуний фойдаланиш ҳақида огоҳлантирди
Ўзбекистон Адлия вазирлиги ижтимоий тармоқларда брендлардан ноқонуний фойдаланиш ҳақида огоҳлантирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугунги рақамли маконда ижтимоий тармоқ саҳифалари маҳсулотларни тарғиб қилиш ва мижозларни жалб қилиш учун муҳим воситага айланди.

Бироқ, орамизда истеъмолчиларни чалғитиш мақсадида ўзгаларга тегишли бренд номларидан фойдаланиб ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини юритаётган айрим шахслар ҳам йўқ эмас.

Адлия вазирлиги томонидан фуқаро З. Зупарходжаевнинг “LA KANDIL” товар белгисига бўлган ҳуқуқлари N.K. МЧЖ томонидан бузилаётганлиги тўғрисидаги мурожаати кўриб чиқилди.

Ўтказилган текширув натижасида N.K МЧЖ “LA KANDIL” товар белгисига истеъмолчиларни адаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган «neo.kandil» сўзидан фойдаланган ҳолда ўзининг инстаграм ижтимоий тармоғидаги саҳифасини юритиб келаётганлиги аниқланди.

Натижада, Адлия вазирлиги N.K. МЧЖни мумкин бўлган ҳуқуқий жавобгарлик ҳақида огоҳлантирди ва улардан саҳифа номини ўзгартиришни талаб қилди.

Вазирлик тадбиркорларни ўз брендларини рўйхатдан ўтказишга ва агар бирон бир ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланса, 1008 ишонч телефонига мурожаат қилишга ёки info@adliya.uz электрон почта манзилига хабар юборишга чақиради.