Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон 44 минг тоннадан ортиқ олма экспорт қилди

Беҳзод Ҳожиматов · 28.12.2024 · 22:41 · 518 views
Ўзбекистон 44 минг тоннадан ортиқ олма экспорт қилди
Ўзбекистон 44 минг тоннадан ортиқ олма экспорт қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида Ўзбекистон 44 114 тонна олма экспорт қилди. Бу экспорт мамлакатга 14,4 миллион доллар даромад келтирди, деб хабар бермоқда Статистика агентлиги.

Олма экспортининг асосий шериклари Қозоғистон, Россия ва Қирғизистон бўлди.

Қозоғистон энг йирик импортёр сифатида 34 309 тонна олма сотиб олди. Россия 5 719 тонна, Қирғизистон эса 3 730 тонна олма импорт қилди.

Тожикистонга 128 тонна, Мўғулияга 80 тонна ва бошқа мамлакатларга жами 148 тонна олма етказиб берилди.