Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўртачирчиқ туманида содир бўлган газ-ҳаво аралашмаси чақнаши тўғрисида маълумот

Беҳзод Ҳожиматов · 05.12.2024 · 14:12 · 312 views
Ўртачирчиқ туманида содир бўлган газ-ҳаво аралашмаси чақнаши тўғрисида маълумот
Ўртачирчиқ туманида содир бўлган газ-ҳаво аралашмаси чақнаши тўғрисида маълумот

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 5 декабрь куни соат 07:46 да Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, “Ким Пен Хва” МФЙ, Қутб Юлдузи кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш корхонаси маъмурий-хўжалик биносида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Чақнаш натижасида ёнғин содир бўлмаган.

Чақнаш оқибатида 1 нафар фуқаро вафот этган, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.