Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Нодирбек Абдусатторов нуфузли Tata Steel Chess турнири чемпиони бўлди

UzDaily · 02.02.2026 · 11:17 · 389 views
Нодирбек Абдусатторов нуфузли Tata Steel Chess турнири чемпиони бўлди

Нодирбек Абдусатторов нуфузли Tata Steel Chess турнири чемпиони бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов нуфузли Tata Steel Chess шахмат турнирида чемпионлик унвонини қўлга киритди.

Ўзбекистонлик шахматчи 13 имкониятдан 9 очко тўплаб, рақибларини ишончли тарзда ортда қолдирди ва мусобақанинг ягона ғолибига айланди.

Турнирдаги муваффақиятли иштирок туфайли Абдусатторов яна онлайн рейтинг бўйича жаҳоннинг энг кучли беш нафар шахматчиси қаторига кирди ҳамда ўзининг жаҳон миқёсидаги етакчи ўйинчилардан бири эканини тасдиқлади.

UzDaily · 👁 389 views · 02.02.2026 · 11:17