Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Наманган шифохонасига Австриядан тиббий ускуналар етказилмоқда

UzDaily таҳририяти · 20.07.2026 · 15:45 · 55 views
Наманган шифохонасига Австриядан тиббий ускуналар етказилмоқда

Наманган шифохонасига Австриядан тиббий ускуналар етказилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Намангандаги Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази филиалига муассасани модернизация қилиш лойиҳаси доирасида замонавий тиббий ускуналар етказиб бериш ишлари давом этмоқда.

Лойиҳани амалга ошириш учун Наманган вилояти ҳокимлиги Австриянинг AME International GmbH компанияси билан 10 миллион евро миқдорида шартнома тузган.

Бугунги кунга қадар тиббиёт муассасасига умумий қиймати 9,6 миллион евро бўлган 63 турдаги 329 та тиббий ускуна етказиб берилди.

Етказиб келинган ускуналар билан Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззақов танишди. У янги техникалардан аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини ошириш мақсадида самарали фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

Шартнома шартларига мувофиқ, жорий йил якунига қадар шифохонага умумий қиймати 0,4 миллион евро бўлган етти турдаги яна 16 та тиббий ускуна етказиб бериш режалаштирилган.