Москвада «МАРКА ФУД УЗАГРО» савдо уйи очилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Россия пойтахти Москва шаҳрида «МАРКА ФУД УЗАГРО» савдо уйи очилди. Бу ҳақда “Ўзагроэкпорт” компаниясининг матбуот хизмати хабар беради.
«Ўзагроэкспорт» акциядорлик жамияти Россиянинг «МАРКА ФУД» улгуржи озиқ-овқат компанияси билан ҳамкорликда «МАРКА ФУД УЗАГРО» Савдо уйини ташкил этди.
Савдо уйи Ўзбекистон Республикасидаги мева-сабзавот етиштирувчиларининг манфаатларини Россия Федерациясида илгари суради.
Савдо уйи харидорларга сифатли маҳсулотни тўғридан-тўғри воситачиларсиз, ўз вақтида қабул қилиб олишга ёрдам беради. Корхона маҳсулотни қабул қилиб олиш жараёнини Россия Федерацияси ҳудудида амалга оширади ва бошқалар.