Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Мирхамидов Мирзиёд Кудратович “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди

Беҳзод Ҳожиматов · 05.02.2025 · 16:18 · 503 views
Мирхамидов Мирзиёд Кудратович “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди
Мирхамидов Мирзиёд Кудратович “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ўзтемирйўлконтейнер” акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 2025 йил 21 январь куни ўтказилган мажлисидаги қарорига кўра, Мирхамидов Мирзиёд Кудратович “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Мирхамидов Мирзиёд Кудратович 1990 йил 3 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган. Меҳнат фаолиятини 2011 йилда “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ Чуқурсой ишлаб чиқариш участкасида юк қабул қилиб топширувчиси, Экспедиторлик бўлимида муҳандис лавозимларида бошлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистондаги бир нечта етакчи транспорт-логистика компанияларида юқори лавозимларда ишлаган ва логистика йўналишида катта тажриба орттирган.

Бугунга қадар у “ФИРСТ DRY PORT TERMINAL” МЧЖ компаниясида директор лавозимида ишлаб келаётган эди.