Валюта курслари 13/05/2025
$1 – 12895.55
UZS – 0.12%
€1 – 14338.56
UZS – -1.35%
₽1 – 159.38
UZS – 1.72%
Қидириш
Дунё 24/04/2025 МДҲ мамлакатлари III ўйинлари рамзлари тақдим этилди

МДҲ мамлакатлари III ўйинлари рамзлари тақдим этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилда Озарбайжонда бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари III ўйинлари арафасида ташкил этилган биринчи расмий матбуот анжуманида ушбу йирик спорт форумининг расмий талисманлари тақдим этилди.

Белгилар сифатида шодона ва дўстона табиатли леопардлар — Бебир ва Лейла танланди. Улар Кавказ леопарди — Озарбайжоннинг гўзал табиат ҳудудларида қадимдан яшаб келаётган камёб ва маҳобатли йиртқич қиёфасидан илҳомланиб яратилган. Ушбу талисманлар мамлакатнинг табиий мерос бойлиги, руҳий қудрати ва анъанавий меҳмондўстлигини ифодалайди.

Маълумот учун, Кавказ леопарди Кавказ минтақасида йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган бешта ҳайвон турини муҳофаза қилишга қаратилган «Катта бешлик» дастурига киритилган. Бу тур Озарбайжон Республикасининг Қизил китоби ва Табиатни муҳофаза қилиш бўйича Халқаро иттифоқнинг Қизил рўйхатига ҳам киритилган.

Эслатиб ўтамиз, МДҲ III ўйинлари 2025 йил 28 сентябрдан 8 октябргача бўлиб ўтади. Мусобақалар 23 спорт турини қамраб олади ва улар Гянджа, Мингечевир, Габала, Шеки, Гёйгёль, Евлах ва Хонкенди шаҳарларидаги спорт ареналарида ўтказилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг