Технологиялар

Max платформаси ўзбек тилида ишлай бошлади

Max платформаси ўзбек тилида ишлай бошлади
Max платформаси ўзбек тилида ишлай бошлади / Фото: Сурат сунъий интеллекти ёрдамида яратилган.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Россиянинг миллий рақамли платформаси Max ўзбек тилида фойдаланиш учун тақдим этилди. Шунингдек, Ўзбекистон фойдаланувчилари платформада +998 телефон рақами коди орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Ўзбек тилидан ташқари, Max интерфейси рус, инглиз, испан тиллари ҳамда португал тилининг Бразилия вариантида ҳам мавжуд.

Платформа расман 2025 йил март ойида тақдим этилган. У хабар алмашиш ва овозли алоқа, тўловларни амалга ошириш, электрон давлат хизматларидан фойдаланиш ҳамда рақамли ID ёрдамида шахсни тасдиқлаш функцияларини бирлаштиради.

Max платформасида 40 та давлат фуқаролари, жумладан, МДҲ мамлакатлари, шунингдек, Осиё, Африка, Яқин Шарқ ва Лотин Америкаси давлатлари фуқаролари рўйхатдан ўтиши мумкин.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.