Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Молия

Малайзия Марказий банки раҳбарияти билан учрашув ўтказилди

Дилафруз Ниязова · 16.07.2025 · 19:05 · 524 views
Малайзия Марказий банки раҳбарияти билан учрашув ўтказилди
Малайзия Марказий банки раҳбарияти билан учрашув ўтказилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 15 июль куни Ўзбекистон Республикаси делегацияси Малайзия Марказий банки раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида Ўзбекистон делегацияси Малайзия Марказий банкининг (Банк Негара Малайциа) исломий банклар ва молия муассасаларини лицензиялаш, назорат қилиш ва тартибга солиш, шариат талабларига мувофиқликни таъминлаш, шунингдек, ликвидликни бошқариш соҳасидаги тажрибаси билан яқиндан танишди.

Томонлар, шунингдек, мазкур йўналишларда амалга оширилаётган тартибга солувчи ислоҳотлар, амалдаги ички норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва қўлланаётган амалий механизмлар бўйича ахборот алмашдилар.

Учрашув якунида икки мамлакат марказий банклари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, билим ва илғор тажриба алмашиш йўналишларида ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан келишувга эришилди.