Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Латвия делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради

UzDaily · 28.03.2017 · 10:39 · 333 views
Латвия делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради
Латвия делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ер ресурслари вазири Янис Дуклавс раҳбарлигидаги Латвия делегацияси 2017 йилнинг 27-30 март кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради.

Ер ресурслари вазирлигининг маълумотларига кўра, делегация таркибидан Латвиянинг бошқа ишбилармон доиралари вакиллари ҳам ўрин олган.

Ташрифдан асосий мақсад – қишлоқ хўжалиги. Ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасидаги икки томонлама муносабатларни кенгайтириш, шунингдек, Латвия озиқ-овқат маҳсулотларини Ўзбекистонга экспорт қилишига ёрдам беришдир.

Дуклавс Халқаро “WorldFood Uzbekistan” ва “AgroWorld Uzbekistan” озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмасининг очилишида иштирок этади.

UzDaily · 👁 333 views · 28.03.2017 · 10:39