Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент агломерациясида 2026 йил 23 ноябрдан бошлаб 158-сонли автобус йўналиши қатнови йўлга қўйилди. У Тошкент вилоятидаги Кенсой қўрғонини пойтахтдаги «Юнусобод универсами» бекати билан боғлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабар берди.
Йўналиш Тошкент вилоятидаги Кенсой қўрғонидан бошланиб, Абу Райҳон Беруний университети, «Раҳбар ота» масжиди, 23-сон оилавий поликлиника, «Уч қаҳрамон» пости ва 271-сон мактаб орқали ўтади.
Йўналишда йўловчиларга «ZiyoTrans» МЧЖга тегишли ўрта сиғимли 10 та автобус хизмат кўрсатади.
Янги йўналишнинг ишга туширилиши жамоат транспорти қамровини кенгайтириш ҳамда Тошкент ва унга туташ ҳудудлар ўртасидаги транспорт қатновини яхшилашга қаратилган.