Жаҳон банки Ўзбекистонда таълимни қўллаб-қувватлашни кучайтиради
Жаҳон банки Ўзбекистонда таълимни қўллаб-қувватлашни кучайтиради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари Илхом Сираджев ҳамда Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича таълим йўналиши раҳбари Рита Алмейда ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида таълим ва илм-фан соҳасида амалга оширилаётган қўшма лойиҳаларнинг ҳолати муҳокама қилиниб, истиқболдаги ҳамкорлик йўналишлари ҳамда халқаро молия институтларининг маблағларини жалб этиш масалалари кўриб чиқилди.
Рита Алмейда Ўзбекистонда амалгаоширилган лойиҳаларнинг натижадорлигига юқори баҳо бериб, Жаҳон банки мамлакатимизда таълим соҳасини ислоҳ қилишга қаратилган жараёнларни қўллаб-қувватлашни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида муҳокама этилган янги ташаббусларни амалга ошириш бўйича масъуллар белгиланди ва лойиҳаларни жадаллаштириш бўйича келишиб олинди.