Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Италия ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни ривожлантирмоқда

UzDaily · 23.03.2026 · 20:25 · 231 views
Италия ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни ривожлантирмоқда

Италия ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни ривожлантирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Италия – Марказий Осиё (С5) + Озарбайжон” бизнес-форумида иштирок этиш учун Италия Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Франческо Лоллобрижида Тошкент шаҳрига ташриф буюрди.

Юксак мартабали меҳмонни қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов расмий равишда кутиб олди.

Форум “Барқарор агроэкотизимлар учун инновациялар, регенератив қишлоқ хўжалиги ва рақамлаштириш” мавзусига бағишланиб, унда илғор технологияларни жорий этиш, сув ва ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда агросоҳада рақамли трансформацияни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинади.

Тадбир доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши, қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш ҳамда стратегик ва ўзаро манфаатли келишувларга эришиш кутилмоқда.

UzDaily · 👁 231 views · 23.03.2026 · 20:25