Истомин: Қандай қилиб ютганимни билмаяпман
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
«Мен бугун бу даражада яхши ўйнай оламан деб ўйламагандим», - деди Денис Истомин “Australian Open” мусобақасида Новак Джокович устидан қозонилган ғалабадан сўнг.
«Мен Новакка ачинаяпман, аммо бугун бу даражада яхши ўйнай оламан деб ўйламагандим», - дея қайд этди Истомин.
«Денисга тан бериш керак. У бугун ажойиб ўйин кўрсатди, шунинг учун ҳам ғалабага муносиб эди. Ўйиннинг муҳим пайтларида Денис мендан кўра яхшироқ ҳаракат қилди», - деди Джокович ўйиндан сўнг.
Эслатиб ўтамиз, Денис Истомин Новак Джокович устидан 5 сетда ғалаба қозонди: 7/6(10), 5/7, 2/6, 7/6(6) ва 6/4.