Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Истанбулда Ўзбекистоннинг ўн нафар фуқароси қалбаки спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида вафот этди

Беҳзод Ҳожиматов · 17.01.2025 · 12:50 · 415 views
Истанбулда Ўзбекистоннинг ўн нафар фуқароси қалбаки спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида вафот этди
Истанбулда Ўзбекистоннинг ўн нафар фуқароси қалбаки спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида вафот этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Истанбулда (Туркия) қалбаки спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида Ўзбекистоннинг ўн нафар фуқароси ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди.

Аввалига олти нафар қурбон — беш эркак ва бир аёл ҳақида маълум қилинган эди. Бироқ, кейинчалик консулхона маълумотни янгилаб, ҳалок бўлганлар сони ошганини маълум қилди: яна тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси қалбаки спиртли ичимлик туфайли заҳарланиб, ҳаётдан кўз юмган. Шу тариқа, жами ҳалок бўлганлар сони ўн кишига етди.

Маълумотларга кўра, Истанбулда қалбаки спиртли ичимлик истеъмол қилиш натижасида бир неча ўнлаб киши жабр кўрган, уларнинг асосий қисми чет эл фуқароларидир.

Маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қалбаки спиртли ичимлик ишлаб чиқариш ва тарқатишда айбланаётган икки нафар Туркманистон фуқаросини қўлга олди. Уларга қарши жиноий иш қўзғатилган бўлиб, полиция томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.