Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

“IS DONGSEO” вакиллари “Ангрен” МИЗга ташриф буюришди

Беҳзод Ҳожиматов · 16.11.2016 · 12:06 · 366 views
“IS DONGSEO” вакиллари “Ангрен” МИЗга ташриф буюришди
“IS DONGSEO” вакиллари “Ангрен” МИЗга ташриф буюришди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Корея Республикасининг “IS DONGSEO” компанияси вакиллари “Ангрен” Махсус индустриал зона Дирекциясига ташриф буюришди.

Жанубий Корея томонининг мазкур ташрифи “Ўзқурилишматериаллари” АЖ ташаббуси билан ташкиллаштирилди, деб хабар беради “Ангрен” МИЗ матбуот хизмати.

Учрашув давомида “Ангрен” МИЗда инвесторлар учун яратилган шароитлар ва имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, кореялик меҳмонлар билан “Ангрен” МИЗ ҳудудида санитар керамика ишлаб чиқариш корхонасини қуриш масаласи ҳам муҳокама этилди.