Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Иқтисодиёт вазирлигида ЕТТБ президенти билан учрашув бўлиб ўтди

UzDaily · 18.03.2017 · 10:36 · 328 views
Иқтисодиёт вазирлигида ЕТТБ президенти билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирлигида ЕТТБ президенти билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 15 март куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) президенти Сума Чакрабарти билан учрашув бўлиб ўтди.

ЕТТБ делегацияси сўнгги йилларда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида эришилган ютуқлар, Ўзбекистонда олиб борилаётган таркибий ўзгартириш ва диверсификация қилиш, иқтисодиётни технологик модернизация қилиш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилашга йўналтирилган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар ҳақида тўлиқ таништирилди.

Учрашув мобайнида қисқа муддатда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари, шунингдек, ЕТТБ билан ҳамкорликнинг узоқ муддатли асосда истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди. Ўзаро манфаатли бўлган барча соҳаларда алоқаларни изчил ривожлантиришдан томонлар манфаатдор эканлиги эътироф этилди.

Музокаралар якуни бўйича икки томонлама ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқишга келишиб олинди.

UzDaily · 👁 328 views · 18.03.2017 · 10:36