Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Технологиялар

“Интеллектуал мулк муҳофазаси” портали ишга туширилади

Дилафруз Ниязова · 28.11.2025 · 22:52 · 422 views
“Интеллектуал мулк муҳофазаси” портали ишга туширилади
“Интеллектуал мулк муҳофазаси” портали ишга туширилади / Фото: Сурат сунъий интеллекти томонидан яратилган.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Интеллектуал фаолият натижаларини рағбатлантириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, қуйидагилар 2026–2027 йилларда интеллектуал мулк соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди, жумладан:

мамлакатда рўйхатдан ўтказилган интеллектуал мулк объектлари сонини 100 мингтага етказиш;

интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш жараёнида технологияларидан фойдаланиш орқали экспертиза муддатларини 2 баробарга қисқартириш.

Адлия вазирлигининг “Саноат мулки муҳофазаси” ва “IP Protection” ахборот порталлари негизида қуйидагиларни амалга ошириш имконини берувчи “Интеллектуал мулк муҳофазаси” портали ишга туширилади:

интеллектуал мулк масалаларига оид мурожаатларни қабул қилиш;

интеллектуал мулк объектлари билан боғлиқ шартномаларни онлайн тузиш.

контрафакт товарлар ҳамда интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузганлиги учун фаолияти чекланган веб-сайтлар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш.