INNOPROMда қишлоқ хўжалиги технологиялари бўйича меморандум имзоланди

INNOPROMда қишлоқ хўжалиги технологиялари бўйича меморандум имзоланди

INNOPROMда қишлоқ хўжалиги технологиялари бўйича меморандум имзоланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Пойтахтимизда ўтаётган “INNOPROM. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси доирасида қишлоқ хўжалиги соҳасида муҳим ҳамкорлик келишувига эришилди.

Хусусан, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамда “SIBUR Holding” АЖ ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.

Мазкур ҳужжатнинг асосий йўналиши — қишлоқ хўжалигида замонавий агротехнологияларни жорий этиш бўлиб, айниқса полимер асосидаги инновацион ечимларни кенгайтиришга қаратилган.

Битим доирасида сув тежовчи технологияларни ривожлантириш, маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш тизимларини модернизация қилиш, шунингдек очиқ ва ёпиқ грунтда етиштириш технологияларини такомиллаштириш кўзда тутилган.

Томонлар келишув асосида тажриба алмашиш, пилот лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда илғор хорижий тажрибаларни миллий қишлоқ хўжалигига жорий этиш бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг