Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Инҳа университети госпиталининг шикофорлари Ўзбекистон аҳолисини текширувдан ўтказди

UzDaily · 30.09.2016 · 14:51 · 351 views
Инҳа университети госпиталининг шикофорлари Ўзбекистон аҳолисини текширувдан ўтказди
Инҳа университети госпиталининг шикофорлари Ўзбекистон аҳолисини текширувдан ўтказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жанубий Кореянинг Инҳа университети госпитали делегацияси 25-30 сентябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюриб, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди.

Делегация таркибига жарроҳ, гастроэнтеролог, педиатр, реабилитолог, ортопед, оториноларинголог, инфекционист, фармацевт ва бошқалар кирди.

Ўзбекистонга ташриф чоғида улар Тошкент вилояти ва Навоий шаҳри аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказди. Ташриф “Соғлом авлод учун” фонди томонидан ташкил қилинди.

Кўрикдан ўтганларнинг барчасига шифокорлар тавсиясига кўра, гуманитар ёрдам сифатида дори-дармонлар берилди.

UzDaily · 👁 351 views · 30.09.2016 · 14:51