7
Туризм

Икки ойда 1 миллиондан зиёд ўзбекистонлик хорижга сафари қилди

Икки ойда 1 миллиондан зиёд ўзбекистонлик хорижга сафари қилди
Икки ойда 1 миллиондан зиёд ўзбекистонлик хорижга сафари қилди / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —  2026 йилнинг биринчи икки ойида 1 миллиондан зиёд Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда мамлакатдан ташқарига сафар қилди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь–февраль ойлари давомида хорижга сафар қилганлар сони 1 081 612 нафарни ташкил қилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 49,3 минг кишига кўпдир.

Хорижий йўналишлар орасида энг машҳур давлат Қирғизистон бўлиб, унга 426 421 нафар ўзбекистонлик турист ташриф буюрди.

Иккинчи ўринда Тожикистон — 179 390 нафар, кейин Қозоғистон — 166 017 нафар турист келган.

Энг кўп ташриф буюрилган давлатлар қаторига шунингдек Саудия Арабистони (115 350 нафар), Россия (62 054), Туркия (34 634), БАА (26 449), Таиланд (10 946), Хитой (8 890) ва Миср (8 872) кирди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.