7
Иқтисод

ICG Дубайда 5 миллион долларлик экспорт шартномаларини имзолади

ICG Дубайда 5 миллион долларлик экспорт шартномаларини имзолади
ICG Дубайда 5 миллион долларлик экспорт шартномаларини имзолади / Фото: «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг ICG компанияси Дубайда умумий қиймати 5 миллион долларлик экспорт шартномаларини имзолади. Келишувлар икки хорижий компанияга мис фитинглар ва қувурлар етказиб беришни назарда тутади.

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси таркибига кирувчи компания ўз маҳсулотларини Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтган Big 5 Global 2026 халқаро кўргазмасида намойиш этди. Бу ҳақда «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси хабар берди.

Уюшма маълумотларига кўра, кўргазма доирасида имзоланган келишувлар умумий қиймати 5 миллион долларлик маҳсулотларни экспорт қилишни назарда тутади.

ICG аввал ҳам халқаро кўргазмаларда иштирок этган. Компания бундай тадбирлардан хорижий ҳамкорлар доирасини кенгайтириш ва янги экспорт бозорларига чиқиш мақсадида фойдаланади.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.