Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ғилдиракли транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлигини баҳолаш такомиллаштирилади

Дилафруз Ниязова · 22.09.2025 · 17:40 · 260 views
Ғилдиракли транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлигини баҳолаш такомиллаштирилади
Ғилдиракли транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлигини баҳолаш такомиллаштирилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Республикада ғилдиракли транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлигини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (597-сон, 19.09.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистонга олиб кириладиган “M” ва “N” тоифалардаги ғилдиракли янги транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлигини экологик сертификатлаш бекор қилинади.

Ушбу тоифалардаги ғилдиракли транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлиги Ҳукуматнинг 2017 йил 25 апрелдаги 237-сон қарори  билан тасдиқланган Муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент талаблари асосида баҳоланади.

Электр двигателлар билан жиҳозланган ғилдиракли транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлиги баҳоланмайди.