Маданият

Гульбахор Изентаева Қорақалпоғистон Республикаси И.В.Савицкий номидаги Санъат музейи директори этиб тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Гульбахор Изентаева Қорақалпоғистон Республикаси И.В.Савицкий номидаги Давлат санъат музейи директори этиб тайинланди, деб хабар берди KRuz.uz.

Аввалроқ у Қорақалпоғистон Республикаси Туризм бошқармаси раҳбари лавозимида фаолият юритган эди.

Гульбахор Изентаева 2017 йил февралидан 2021 йил бошигача Савицкий номидаги музей директори лавозимида ишлаган.

Ушбу лавозимда 2019 йилда халқаро танлов ғолиби бўлган Тигран Мкртичевни алмаштирди.

Бироқ коронавирус пандемияси сабабли Тигран Мкртичев ўз вазифаларини бажаришга 2021 йил январидан киришган ва унинг шартномаси 2024 йил декабрида якунланган.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.