Гидроэнергетика тармоғи барқарор ривожлантирилади
Гидроэнергетика тармоғи барқарор ривожлантирилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Гидроэнергетика соҳасини янада ривожлантириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ фаолияти самарадорлигини оширишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:
2026 йил якунига қадар 114 МВт ишлаб чиқариш қувватларини фойдаланишга топшириш ва 7,1 миллиард кВт соат электр энергиясини ишлаб чиқариш;
2032 йил якунига қадар республикада:
умумий қуввати 1 400 МВт бўлган гидротўплаш электр станцияларини қуриш;
гидроэнергетика соҳасида 3 266 МВт қўшимча қувватларни яратиш орқали гидроэнергетика қувватларини 2,4 бараварга ошириш.
“Ўзбекгидроэнерго” АЖни барқарор ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш мақсадида:
инвестиция лойиҳалари ҳудудларига олиб борувчи йўл, электр узатиш тармоқлари ва бошқа инфратузилма объектлари қурилишини бир босқичли лойиҳалаштириш (ишчи лойиҳа) асосида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ маблағлари ҳисобидан харид тартиб-таомилига асосан пудрат ташкилотларини аниқлаган ҳолда амалга оширишга;
инфратузилмаси мавжуд бўлмаган истиқболли ҳудудларда лойиҳа-қидирув ишларини сифатли амалга ошириш учун “Гидропроект” АЖ ва “Ўзсувлойиҳа” АЖга учувчисиз учиш аппаратларини харид қилиш ва улардан фойдаланишга;
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ ва унинг тизим ташкилотлари томонидан ўтказиладиган давлат харидларида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ тизимидаги ташкилотларнинг иштирок этишига рухсат берилиши белгиланди.