Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

ФВВ қутқарувчилари қудуққа тушган эркакни қутқарди

UzDaily таҳририяти · 08.07.2026 · 17:00 · 20 views
ФВВ қутқарувчилари қудуққа тушган эркакни қутқарди

ФВВ қутқарувчилари қудуққа тушган эркакни қутқарди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг «Новобод» маҳалласи ҳудудида қудуққа тушиб кетган эркакка ёрдам кўрсатди.

Идора маълумотига кўра, ҳодиса ҳақидаги хабар 6 июль куни соат 12:27 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига келиб тушган. Унда оилавий дам олиш учун дала ҳовлисига келган шахслардан бири қудуққа тушиб кетгани ва шошилинч ёрдамга муҳтож экани хабар қилинган.

Хабар келиб тушгач, қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, жабрланувчини қудуқдан олиб чиқди ва тиббиёт ходимларига топширди.

Мавжуд маълумотларга кўра, ҳозирда эркакнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.