Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг 23 ёшгача бўлган футболчилардан ташкил топган терма жамоаси Айти-Нагояда ўтаётган XX ёзги Осиё ўйинларининг ярим финалига йўл олди. Чорак финал баҳсида ўзбекистонлик футболчилар Саудия Арабистони терма жамоасини 3:0 ҳисобида йирик ҳисобда мағлуб этди.
Ўзбекистон терма жамоаси 11-дақиқада ҳисобни очди. Дилшод Муртозоев жарима зарбаси ижросидан сўнг гол уришга муваффақ бўлди.
77-дақиқада Азизбек Тўлқинбоев Саудия Арабистони дарвозасига иккинчи голни киритиб, Ўзбекистон терма жамоасининг устунлигини икки карра оширди.
10 дақиқа ўтиб, Ўзбекистон учинчи голни урди. Фирдавс Абдураҳмонов ўнг қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллаб, учрашувнинг якуний ҳисобини 3:0 кўринишида белгилади.
Ярим финалда Ўзбекистон терма жамоаси Япония ва Шимолий Корея ўртасидаги чорак финал баҳси ғолибига қарши майдонга тушади. Ярим финал учрашуви 30 сентябрь куни бўлиб ўтади.