Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Финляндия Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

UzDaily · 30.10.2025 · 02:53 · 268 views
Финляндия Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Финляндия Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Финляндия Президенти Александр Стубб бугун расмий ташриф мамлакатимизга келди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев ва бошқа расмийлар кутиб олди. 

Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади, уларда Ўзбекистон билан Финляндия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади. 

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, қишлоқ хўжалиги, экология, кимё, энергетика, рақамлаштириш, тоғ-кон саноати ва бошқа инновацион тармоқларда кооперацияни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилади. 

Меҳнат миграцияси, маданият, таълим тизимига илғор технологияларни жорий этиш соҳаларида ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади. 

Халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар, шу жумладан, кўп томонлама тузилмаларда ўзаро қўллаб-қувватлаш юзасидан ҳам фикр алмашилади. 

UzDaily · 👁 268 views · 30.10.2025 · 02:53